Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасида муҳим ҳужжатни имзолади

Жамият 4038
image

2007 йил 27 июнда “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битим” имзоланган эди. 2019 йилнинг 29 апрель куни эса шу Битимга қўшимчалар киритиш ҳақида Баённома тузилган эди.

Кеча, 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев мазкур Баённомани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонунни имзолади.

Қонун ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиради, томонларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлайди.

Бундан ташқари, ўз Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 26 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун маъқулланган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×