Шавкат Мирзиёев Сергелидаги янги қурилган экопаркни кўздан кечирди

Жамият 4021
image

Давлат раҳбари ўтган йили 21 майда Учтепа туманига ташрифи чоғида Тошкент шаҳри туманларида истироҳат боғлари ташкил этиб, аҳолининг дам олиши учун шароитларни кенгайтириш бўйича топшириқ берган эди. 

Шунга мувофиқ, Сергели туманида умумий майдони 10 гектар бўлган "Flowers Garden Park" ташкил этилди. Шундан 5 гектари боғ, 5 гектари гул сотиш марказидир.

Боққа йирик гулли магнолия, фотиния фразери, қора сосна, игна баргли арча, “Кримсон кинг” чинори каби 30 турдаги 6 мингдан зиёд манзарали дарахт ва 20 турдаги 60 мингдан зиёд бута олиб келиб экилган. Аҳолининг кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун ресторан, савдо шохобчалари ташкил этилган.

Туркиянинг “Natural Peyzaj” ширкати билан ҳамкорликда бунёд этилган боғда 200 та иш ўрни яратилган. Малакали агроном ва энтомологлар жалб этилган. 

Давлат раҳбари боғда яратилган шароитлар билан танишди, манзарали дарахтлар ва гул дўконларини кўздан кечирди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 3.2
t
×