Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди
Жамият
−
16:04 537 1 дақиқа
Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Белград шаҳрига ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Саммит якунлари бўйича салмоқли ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Live
Барчаси