Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди

Жамият 14065
image
-

Россия Федерациясининг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қирғизистон фуқароларининг ҳалок бўлган ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Қардош Қирғизистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради, жабрланганлар шифо топишини тилади”, дейди Асадов.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Россиянинг Ульяновск вилоятида иккита юк машинаси ва Mercedes микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 16 киши вафот этди. Қурбонларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқароси бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 264-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 327
Рейтинг: 3
t
×