Мирзиёев Россияда. Президент Кремлга йўл олди
Жамият
−
19 Ноябрь 2021 10204 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 ноябрь куни Россияга ташриф билан келди.
Москвадаги “Внуково-2” аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Кремлга йўл олди. Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Live
Барчаси