Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга совға юборди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон делегацияси Чеченистон Республикасига ташриф буюриб, унинг Президенти Рамзан Қодиров билан учрашди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбарининг ўзи хабар берди.

Ўзбекистон вакиллари Қодировга Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан табрикномаси ва совға – “Пои-Калон ансамбли”нинг олтин ва кумушдан ишланган 3D суратини тақдим этган.

Пои-Калон – Бухородаги меъморий ансамбл. Ансамбл таркибига бир пайтлар Чеченистон президентининг отаси Ахмат Қодиров таҳсил олган Мир Араб мадрасаси киради.

“Меҳрибон отам Бухорода ўқиган даврларини доимо фақат яхши сўзлар билан эслар, самимий ва меҳрибон аҳоли ҳақида гапирарди”, деб эслайди Рамзан Қодиров.

Чеченистон Республикаси раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга Россия Федерацияси билан самарали ҳамкорлик учун ҳам миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, у барча Ўзбекистон аҳолисини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

809

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг