Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иссиқкўлдаги меҳмонхона очилишида қатнашди
Жамият
−
31 июл 4324 1 дақиқа
Бугун, 31 июль куни норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Чўлпонота шаҳридаги беш юлдузли “Боку” меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Қирғизистон ва Озарбайжон Президентлари ва уларнинг рафиқалари ҳамда Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентлари ҳам қатнашган. Етакчилар замонавий меҳмонхона мажмуасида ташриф буюрувчилар дам олиши ва халқаро тадбирларни ўтказиш учун яратилган шароитлар билан танишган.


Қайд этилишича, меҳмонхона 17,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, умумий майдони қарийб 30 минг квадрат метр бўлган 120 дан ортиқ хонали етти қаватли бинони, бассейн, аквапарк, спорт ва кўнгилочар инфратузилмани ўз ичига олади.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштироқ этгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу учрашувдаги нутқида Ўзбекистон Президенти ягона табиий маконда юзага келаётган таҳдидлар давлат чегараларини тан олмаслигини, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши кераклигини билдирди. Шунингдек, илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашаётганини айтди.
Live
Барчаси