Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Иқтисодиёт вазирини қабул қилди
Local
−
17 July 1974 1 minute
Бугун, 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатга келган Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.
Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошган, жорий йилнинг ўтган даврида эса ўсиш қарийб 40 фоизни ташкил этган.
Қурилиш, энергетика, геология, логистика, молия, ёқилғи, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқларда, шу жумладан, қўшма Инвестиция компанияси иштирокида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланган.
Шу маънода, бугун бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг якунлари юксак баҳоланган. Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари форуми натижадор ўтишини таъминлаш зарурлиги қайд этилган.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August