Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига келиши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Олмазор туманига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбамиз берган маълумотга кўра, Шавкат Мирзиёев Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун туманга келади.

Рустам Қосимов Олмазор туманидаги “Юқори Бешқўрғон” маҳалласида яшаган. У “Ғойиб ота” мозорига дафн этилади.

Аввалроқ, Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов оғир касалликдан вафот этгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Рустам Собирович Қосимов 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Қосимов 2017-2018 йилларда Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2018 йил Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фолият юритган. У 2019 йилдан буён Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ректор сифатида ҳам ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг