Шавкат Мирзиёев оиласи билан биргаликда сайловда овоз берди – фото

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтаётган сайловларда овоз берди. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда. 

 

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева, қизлари Саида ва Шаҳноза пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 162-чи сайлов участкасига келишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда парламент сайловлари бошланди. Соат 08:00да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкалари очилди. Уларнинг фаолияти соат 20:00га қадар давом этади.

Дочь президента Узбекистана Саида Мирзиёева на избирательном участке

Дочь президента Узбекистана Шахноза Мирзиёева на парламентских выборах

Сайловда 20,5 миллиондан ортиқ сайловчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун овоз бериши мумкин.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 10 миллион 147 минг 772 нафари эркак, 10 миллион 355 минг 690 нафари аёл; 2 миллион нафар илк бор сайловда қатнашиб, овоз бериш ҳуқуқидан биринчи марта фойдаланиши кутилмоқда.

Сайловлар янги Сайлов кодексига биноан ўтказилмоқда. Унда илк бор бешта сиёсий партия иштирок этмоқда: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made