Шавкат Мирзиёев Лукашенко билан норасмий учрашув ўтказди

Жамият

image

Бугун, 8 июль куни Минскка расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларус Президенти Александр Лукашенко билан норасмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Беларус етакчиси Ўзбекистон раҳбарини самимий қутлаб, ташриф учун миннатдорлик билдирган. Президентлар бўлажак музокаралар кун тартиби юзасидан фикр алмашган.

Ташриф арафасида бўлиб ўтган тадбирлар, шу жумладан, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги Ҳудудлараро форум якунлари юқори баҳоланган.

Маълумот учун, ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 9 июль куни бўлиб ўтади. Мустақиллик саройида Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари музокара ўтказади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг