Шавкат Мирзиёев Ливан Президенти ва халқига таъзия билдирди
Жамият
−
05 Август 2020 9401 1 дақиқа
Хабарингиз бор, кеча, 4 август куни Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш юз берди. Айни вақтга қадар олинган маълумотларга кўра, портлаш натижаси 100 дан ортиқ киши қурбон бўлган. Жароҳатланганлар эса 4 минг нафардан зиёд.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат Президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Давлат раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь