Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ермек Кушербоевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар даражасида амалга оширилаётган фаол ҳамкорлик муносабатлари катта мамнуният билан қайд этилди.

Таъкидланишича, қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат, энергетика, транспорт, экология ва сувдан фойдаланиш соҳаларида кооперация алоқалари изчил кенгаймоқда.

Учрашув чоғида иқтисодий лойиҳаларни жадаллаштириш, нодир металлар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, сайёҳлик оқимини янада кўпайтириш, гуманитар алмашинув дастурларини, шу жумладан, космос ва креатив иқтисодиёт соҳаларида тобора кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланган. Халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев Ермек Кушербоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг