Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбарини жорий йил 9 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига номзод этиб илгари сурилгани билан қутлади ҳамда ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг ўтказилишида муваффақият тилади.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил 14-15 апрель кунлари Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи натижаларини юксак баҳоладилар.

Саноат, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан эришилган келишувлар ва аниқ лойиҳаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм йўналишларида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг ишбилармонликка оид тадбирлар ва маданий-гуманитар алмашинувларга бой дастури қардош халқларнинг янада яқин бўлишига хизмат қилиши таъкидланди.

Қозоғистон Президенти табрик ва самимий тилаклар учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни стратегик шериклик, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига таянган ҳолда мамлакатлар ва халқлар манфаатлари йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишларини таъкидладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг