Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири билан учрашади

Жамият

image

Эртага, 2 ноябрь куни Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири сайти хабар берди.

Тошкентда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлади.

Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мажлисда Ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади. Йиғилиш якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Асқар Мамин

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг