Шавкат Мирзиёев Қатарга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Доҳа шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Давлат раҳбари “ЭКСПО Доҳа – 2023” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, бўлажак музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

Давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made