Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан гаплашди
Жамият
−
04 Июль 2022
5885Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Шунингдек, давлат раҳбарлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув якунида эришилган келишувлар ижросининг боришини кўриб чиққан.
Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Савдо, транспорт ва саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилган.
“Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлган қўйилгани, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошлангани мамнуният билан қайд этилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юзасидан фикр алмашилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси