Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевга табрик йўллади
Жамият
−
28 Май 2020
3559Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг миллий байрами — Республика куни муносабати билан Президент Илҳом Алиевга табрик йўллади.
“Ҳурматли Илҳом Ҳайдарович.
Сизга ва қардош Озарбайжон халқига мамлакатнинг миллий байрами — Республика куни муносабати билан самимий табрикларимни ва энг эзгу тилакларимни йўллаш менга катта мамнуният бағишлайди.
Шу нуқтаи назардан, мен сизнинг доно раҳбарлигингиз остида Озарбайжон давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги улкан ютуқларини, шунингдек, халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишни алоҳида таъкидлашни истардим.
Сўнгги йилларда юқори даражадаги сиёсий мулоқотларимиз натижасида узоқ тарихга асосланган халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яқин ришталар мустаҳкамланиб, барча йўналишларда стратегик шериклик мустаҳкамланиб бораётир.
Албатта, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги муносабатлар, кўп қиррали ва амалий ҳамкорлик мамлакатларимиз ва халқларимизнинг умумий фаровонлиги йўлида янада кенгаяди.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Илҳом Ҳайдарович, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик, масъулиятли давлат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, дўст Озарбайжон халқига эса доимий тинчлик ва фаровонлик тилайман“, дейилади Шавкат Мирзиёев табригида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ва Озарбайжонда коронавирус аниқлангунга қадар жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиева рафиқаси – мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева билан Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётган эди. Бироқ ташриф коронавирус пандемияси сабаб қолдирилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокида тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлар ўтказилиши, икки давлат раҳбарлари пойтахт Тошкентда барпо этилаётган Ҳайдар Алиев номидаги боғнинг очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган эди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ўтган йил Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлди. Мирзиёевнинг мазкур қарори Озарбайжон раҳбарияти томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари Баку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши давлат раҳбарлари саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам иштирок этиб, Президент Илҳом Алиев билан учрашди.
Икки Президент учрашувидан икки ой ўтиб, 2019 йил 26 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” дея эътироф этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь