Шавкат Мирзиёев дунёнинг нуфузли мусулмонлари рўйхатига кирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар йили тузиладиган дуёнинг “500 нафар энг нуфузли мусулмонлар” рўйхатидан жой олди.

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради.

Ўз навбатида, ушбу рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида, “500 нафар энг нуфузли мусулмонлар” журнали 2009 йилдан буён йилда бир марта нашр этиб келинади.

2016 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини эгаллаб келаётган ва 2021 йилда иккинчи муддатга сайланган Шавкат Мирзиёев илк бор ушбу рўйхатдан ўрин олди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made