Шавкат Мирзиёев бугун ОКМКга боради

Жамият 3856
image

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Олмалиқ кон-металлургия комбинатига боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Давлат раҳбари комбинат конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишади.

“Комбинатда мамлакатимиз кон саноатидаги яна бир йирик лойиҳа – “Ёшлик I” конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа доирасидаги янги қувват – 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўяди”, деган Асадов.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 3.1
t
×