Шавкат Мирзиёев БМТнинг етакчи тармоқ тузилмаси раҳбари билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош директори Цюй Дунъюйни  қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, учрашув аввалида Ўзбекистон етакчиси Цюй Дунъюйни БМТнинг етакчи тармоқ тузилмаси раҳбари этиб қайта сайлангани билан қутлаган ҳамда шу кунларда Самарқанд шаҳрида ўтаётган конференцияни қўллаб-қувватлагани ва унинг ишида шахсан иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирган. FAO бош директори эса Президентни глобал миқёсда долзарб бўлган мавзудаги мазкур халқаро конференцияни ўтказиш ташаббуси муваффақиятли амалга оширилгани ва тадбир юқори даражада ташкил этилгани билан табриклаган.

Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётган бугунги хавф-хатарларга қарши, шу жумладан минтақа даражасида курашиш масалалари юзасидан фикр алмашилган. Унда аграр тармоқни ривожлантиришдаги номутаносибликлар, сув ресурсларининг танқислиги, қўшимча қиймат яратишнинг узун ва самарасиз занжирлари, логистикадаги узилишлар ва бошқалар барқарор ривожланиш учун асосий хатарлар сифатида қайд этилган. 

Учрашув якунида Ўзбекистон ва FAO ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурига қишлоқ хўжалигини илмий тадқиқотлар ва инновациялар асосида модернизация қилиш, аграр соҳани рақамлаштириш, молиявий қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан воситаларини амалга ошириш ва агроозиқ-овқат тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшма тадбирларни киритишга келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев БМТ FAO Цюй Дунъюй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг