Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 18 май куни Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури (БМТ-Ҳабитат) ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида БМТ-Ҳабитат билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда шаҳарсозлик соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Ўтган йили Самарқанд иқлим форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувлар ижроси ҳам кўриб чиқилган. Ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш, соҳага оид лойиҳаларни илгари суриш ҳамда экспертлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Президенти томонидан Бутунжаҳон урбанизация форумида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этиб, бир қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сургани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ушбу сафари доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич билан учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Анаклаудия Россбах БМТ-Ҳабитат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг