Шавкат Мирзиёев БААга ташриф буюрганидан мамнунмиз – Дубай амири

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзбек тилида Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига уюштирган ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди.

“Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига давлат ташрифи билан буюрганидан жуда ҳам мамнунмиз. Ушбу ташриф икки давлатимиз ўртасидаги алоқаларда янги саҳифани очиб беради”, дейди Шайх Муҳаммад Ол Мактум Twitter’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ва Шайх Муҳаммад Ол Мактум музокаралари якунида имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Қўшма инвестицион компания ташкил этиш тўғрисида шартнома, Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий агрокластер ташкил этиш тўғрисида битимлар, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар шулар жумласидан.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Дубай Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг