Шавкат Мирзиёев БАА раҳбариятига таъзия билдирди

Жамият

image

Бугун, 15 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари янги Президенти Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён, Ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид ал-Наҳаён ҳамда Бош вазир ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Мансур бин Зоид ал-Наҳаён билан учрашиб, уларга таъзия билдирди.

Бугунги таъзия маросимида Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ, Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, жами 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаён жорий йилнинг 13 май куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 73 ёшида вафот этди.

Унинг ўрнига бугун, 14 май куни Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаённи мамлакатнинг янги Президенти этиб сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг