БААнинг янги Президенти сайланди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Олий федерал кенгаши бугун, 14 май куни Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаённи мамлакатнинг янги Президенти этиб сайлади. Бу ҳақда WAM миллий ахборот агентлиги хабар берди.  

Кенгаш бир овоздан Абу-Даби валиаҳдини Бирлашган Араб Амирликлари Президенти этиб сайлаган. Кенгаш мажлисини вице-президент ва Бош вазир, Дубай амирлиги ҳукмдори, давлат раҳбари вазифасини бажарувчи Шайх Муҳаммад бин Рошид ал Мактум олиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаён кеча, 13 май куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 73 ёшида вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг