Шавкат Мирзиёев “Арқадағ” билан гаплашди

Жамият

image

Бугун, 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, суҳбат аввалида етакчилар бир-бирларини муборак Рамазон ҳайити ва баҳорий Наврўз айёми муносабати билан дилдан қутлаб, икки мамлакатнинг қардош халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилаган.

Давлат раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам самимий табрикларини йўллаган.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Барча даражаларда самарали мулоқотлар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ҳажмининг барқарор ўсиши, шу жумладан тайёр маҳсулотларни етказиб бериш орқали таъминланмоқда. Яқинда ишга туширилган “Шовот-Тошҳовуз” савдо зонасининг самарали фаолияти ҳам ўзаро савдонинг ошишига хизмат қилмоқда.

Юк ташишлар ҳажми, шу жумладан Туркманбоши орқали изчил ортиб бормоқда. Энергетика, саноат, сув хўжалиги ва транспортда кооперация кенгайиб бормоқда, Парламентлараро, ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Томонлар Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашган. Барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли вазиятни сиёсий-дипломатик чоралар билан ҳал этиш экани таъкидланган.
Жорий йилда кўзда тутилган кўп ва икки томонлама тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилиб, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон “Арқадағ” Жанубий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг