Шавкат Мирзиёев Андижондаги янги йўл ўтказгични бориб кўрди
Жамият
−
23 Сентябрь 396 1 дақиқа
Бугун, 23 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўл ўтказгич билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, иншоот шаҳарнинг икки қисмини тўғридан тўғри боғлаб, транспорт ҳаракатини енгиллаштириш ва ортиқча айланма йўлни бартараф этишга хизмат қилади. Умумий қиймати 271 миллиард сўм бўлган лойиҳа давлат раҳбарининг Андижон вилоятига аввалги ташрифи чоғида берган топшириғи асосида амалга оширилган.

Йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метр, кенглиги 25,9 метрни ташкил этади. Унинг 596 метри эстакада, 200 метри эса тиргак деворли йўл қисмидан иборат.
Янги иншоот, энг аввало, аҳоли учун катта қулайлик яратган. Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 140 минг нафар аҳоли эндиликда 5,3 километр ортиқча йўл босмайди.

Шунингдек, махсус хизматларнинг қатнов масофаси 15 километрдан 9,3 километрга қисқарган. Ортиқча масофа ҳамда темир йўл кесишмасидаги кутишларнинг бартараф этилиши натижасида манзилга етиб бориш вақти 17 дақиқагача камаяди.

Aйниқса, бу шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга. Эндиликда беморларни шошилинч тиббий ёрдам марказига аввалгидан 14 дақиқа эртароқ етказиш имкони яратилган.
Live
БарчасиМилей инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини танқид қилди
23 Сентябрь