Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони 3 июль – Беларусь давлатининг Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Беларусь Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Беларуснинг давлат ва жамият қурилиши, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлашдаги улкан муваффақиятларини алоҳида таъкидлади.

“Йирик минтақавий мультиспорт форуми – Европа ўйинларининг Минскда муваффақиятли ўтказилиши бунинг яна бир исботи бўлди. Анъанавий ривожланиб келаётган ўзбек-белорус дўстлик ва шериклик алоқаларини алоҳида мамнуният билан қайд этишни истардим”, деган Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ўртасида савдо айланмаси бир неча марта ўсганини, иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўшма кооперациялар ривожланиб бораётганини таъкидлаган.

Александр Лукашенкога Хитой Халқ Республикаси Раиси, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Сербия, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркия, Венесуэла, Германия, Корея Республикаси, Австрия, Латвия, Болгария, Венгрия, БАА, Туркманистон, Вьетнам, Сингапур, Фаластин Президентлари, Куба Давлат кенгаши ва Вазирлар Кенгаши раиси, Россия ва Арманистон Бош вазирлари табрик йўллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг