Мирзиёев Афғонистон муаммосини ҳал этиш имконини қўлдан чиқармасликка чақирди

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳакорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларини ва ушбу ташкилотда кузатувчи мақомига эга давлатлар делагатлари эътиборини яна бир бор Афғонистон муаммосига қаратди. Давлат раҳбари бугун, 10 ноябрь куни ШҲТ саммитида сўзлаган нутқида Афғонистонда узоқ кутилган тинчиликка эришиш бўйича тарихий имкониятни қўлдан бой бермаслик ҳар қачонгидан муҳим эканини қайд этди. 

“Ушбу мамлакатдаги хавфсизлик ва тинчлик масаласига бутун ШҲТ минтақасининг барқарорлиги ва иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг муҳим таркиби қисми сифатида қаралиши лозим.

Халқаро ҳамжамият, шу жумладан ШҲТ мамлакатларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Афғонистонда низони тинч йўл билан тартибга солишда умид бағишловчи истиқболлар кўринмоқда.

Тинчликка эришиш, Афғонистон халқига иқтисодий ёрдам кўрсатиш йўлидаги ушбу ижобий интилишларни қўллаб-қувватлаш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимдир”, дейди Ўзбекистон Президенти.

У Афғонистоннинг минтақавий савдо-иқтисодий жараёнларга жалб этилиши ушбу мамлакатнинг тинч, барқарор тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирди. 

Ўзбекистон Президенти ўз сўзида давом этаркан, Ўзбекистон “ШҲТ-Афғонистон” мулоқоти гуруҳи доирасида Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тез фурсатда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тарафдори эканини қайд этди. 

“Афғонистонга унинг Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаб турувчи кўприк сифатидаги тарихий ролини қайтаришга хизмат қиладиган транспорт йўлакларини барпо этиш ташаббуслари ШҲТнинг барча мамлакатлари учун янги истиқболлар очади”, дейди Президент.

Мирзиёев шу ва бошқа масалаларни 2021 йил апрель ойида Тошкентда ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Хатар ва имкониятлар” халқаро конференциясида муҳокама қилишни таклиф этди. 

Шунингдек, Президент 2021 йилда ШҲТ ташкил этилганининг 20 йиллиги арафасида, “ШҲТнинг замонавий халқаро муносабатлар тизимидига роли” халқаро конференциясини ўтказиш таклифини билдирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Шавкат Мирзиёев ШҲТ мажлиси

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг