Шавкат Мирзиёев 70 ёшга тўлган Лавровни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади
Жамият
−
21 Март 2020
3446Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Сергей Викторович Лавровни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Фармонга билан Шавкат Мирзиёев 70 ёшга тўлгани муносабати билан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни орден билан мукофотлади.
"Ўзбекистон-Россия стратегик шериклигини ривожлантириш, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, халқларимиз ўртасида дўстлик муносабатлари ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим минтақавий ва глобал аҳамиятга эга ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Викторович Лавров “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин", дейилади фармонда.
LiveБарчаси