Шавкат Мирзиёев: “Ҳамма тўсиқ — банк билан солиқ”
Жамият
−
01 Май 2021
9975Ўзбекистонда банк ва солиқ тизими мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда тўсиқ бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Давлат раҳбари ҳар бир вилоят ҳокими ҳафтада бир марта банк ва солиқ идораси вакиллари билан гаплашиши кераклигини таъкидлади.
“Ҳар ҳафтада бир маротаба банк ва солиқ идораси раҳбарлари билан вилоят ҳокимларининг ўзи гаплашади. Ҳар битта туманда, ким бўлишидан қатъи назар, банк ва солиқчисининг кўзига қараб баҳо беришларинг керак. Бизга ҳозир ҳамма тўсиқ — банк билан солиқ. Иқтисодиётимизга тўсиқ, катта тўсиқ. Ҳамма хулоса қилиши керак. Халқимиз бизни боқиб олади, олдин халқимизни сал оёққа турғазиб олайлик. Коррупцияни илдизи билан йўқ қилмасак, ислоҳотларимиз амалга ошмайди. Иқтисодиёт нуқтайи назаридан банкда капитали бўлиши учун қанча пул беряпмиз. Банк қолармиди шу пайтгача? Банкрот бўлар эди”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент чет элдан келиб, банкларни сотиб олмоқчи бўлганлар жуда кўплигини урғулаб, бунга рухсат бермаётганини қўшимча қилди.
“Ўзимизнинг халқимизга ўзимиз хизмат қилишга ўрганайлик, деяпман. У солиқлар ўзимизда қолсин, деяпман. Ўзимизнинг қоракўзларимиз ўргансин буни, деяпман. Қаерда ишсизлар сони кўп бўлиб, чет элда кўп юрган бўлса, бу ўша туманнинг раҳбарлари, тўртта сектори чиққан қарорларни таҳлил қилиб, натижага ишламаётганидан далолат беради. Ҳозир сизларга ҳамма шароитни яратиб бериб, халққа хизмат қилгин деб пул беряпмиз”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь