Шавкат Мирзиёев Нуротада нуронийлар суҳбатини олди

Жамият

image

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нурота туманидаги “Чашма” тарихий зиёратгоҳида бўлди. Давлат раҳбари бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

“Чилустун” ва “Панжвақта” масжидлари, Абул Ҳасан Нурий мақбарасини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Шу борадаги лойиҳа таклифлари билан танишар экан, Президент зиёратчи ва чет эллик сайёҳлар учун қулайликларни ошириш, талаб юқорилигини инобатга олиб саксон ўринли меҳмонхона қуриш, сайёҳларга хизмат турларини кўпайтириб, аҳолини қўшимча даромад билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Қудуқлар барпо этиш ва томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш орқали Нурота туманидаги лалми ерлардан самарали фойдаланиш, дуккакли экинлар етиштириш ва чорвачиликни кенгайтириш, паррандачилик-ғаллачилик кластери ташкил этиш режалари муҳокама қилинди. 

Шавкат Мирзиёев ушбу барча чора-тадбирларни қамраб олган, Нурота туманини комплекс ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди. 

Маҳаллий аҳоли вакиллари - нуронийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар билан суҳбатда шу каби режалар, мамлакат ҳамда Навоий вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

Президент Нурота туманида ҳам тўпланиб қолган масалалар босқичма-босқич ҳал этилаётгани, ушбу ташриф чоғида яна улкан режалар белгиланишини қайд этди.

“Одамлар бизга ишоняпти, эртанги кунга умид билан қараяпти. Бу ишончни ҳар бир раҳбар юрагидан ўтказиб, янгича дунёқараш билан ишлаши, халққа хизмат қилиши керак. Энг катта масала - иш жойлари. Ҳамма ҳаракатларимиз аҳолини иш билан таъминлаш, иқтисодиётимизни ривожлантиришга қаратилган”, деди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Нурота

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг