Шароф Рашидовнинг набираси депутат бўлди

Жамият

image

Йирик давлат арбоби Шароф Рашидовнинг набираси Нодира Рашидова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди. Бу ҳақда унинг номзодини кўрсатган “Адолат” социал демократик партияси хабар берди.

Марказий сайлов комиссияси қарори билан Нодира Илҳомовна Рашидова ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партия рўйхати асосида депутат этиб сайланган.

Маълумот учун, Нодира Рашидова 1973 йилда туғилган. У меҳнат фаолиятини 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида бошлаган. 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ишлай бошлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Нодира Рашидованинг отаси Илҳом Шарофович Рашидов 72 ёшида вафот этганди.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шароф Рашидов Нодира Рашидова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг