“Шармандага шаҳар кенг”. Тошкентда эркак яланғоч рақсга тушди
3-саҳифа
−
10 Март
25829Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эркак яланғоч ҳолатда кўчада юриб, рақсга тушгани акс этган видео тарқалди. Жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган шармандали воқеага Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бугун, 10 март куни Чилонзор тумани 16-мавзеда содир бўлган. 1977 йилда туғилган А.А. маст бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан яланғоч ҳолатда юрган.
"Ушбу шахсга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган", дейилади хабарда.
Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 4 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида номаълум эркак яланғоч ҳолда шаҳар бўйлаб юргани акс этган видео тарқалган эди. Кейинроқ эса ушбу шахс Наманганда фабрика қоровули билан гап талашиб, уни пичоқлаб ўлдириб қўйгани маълум бўлди.