Шарль Мишель Алиев ва Пашинян билан гаплашиб олди
Олам
−
30 Август 2022
3367Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель бугун, 30 август куни телефон орқали Баку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини муҳокама қилди. Бу ҳақда Озарбайжон давлати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Телефон суҳбатида Арманистон ва Озарбайжон муносабатларини нормаллаштириш жараёни ҳамда Европа Иттифоқи томонидан 31 август куни Брюсселда бўлиб ўтадиган бўлажак учрашув [Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян] кун тартибига оид масалалар муҳокама қилинди”, дейилади хабарда
Телефон суҳбати Мишелнинг ташаббуси билан бўлиб ўтган.
Шунингдек, бугун, 30 август куни Мишель Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель телефон мулоқоти чоғида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан 31 август куни Брюсселда ўтказилиши режалаштирилган музокаралар самарали бўлишига умид билдирган.
"Суҳбатдошлар Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 31 август куни Брюсселда ўтказилиши режалаштирилган уч томонлама учрашувига тўхталиб ўтди. Томонлар мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, музокаралар самарали бўлишига умид билдирдилар”, дейилади Арманистон Вазирлар Маҳкамаси хабарида.
Пашинян ва Алиев охирги марта 22 май куни Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида икки давлат муносабатларини нормаллаштириш бўйича музокара ўтказган. 23 май куни давлат раҳбарлари чегараларни делимитация қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссиялар тузиш тўғрисидаги фармонларни имзоладилар. Арман комиссиясига Мгер Григорян, озарбайжон комиссиясига Шаҳин Мустафоев раҳбарлик қилди.
LiveБарчаси