Шанхайга сўнгги 75 йилдаги энг кучли тўфон ёпирилди

Олам

image

Хитойнинг шарқига сўнгги 75 йилдаги энг кучли тўфон ёпирилди. Бу ҳақда “Shanghai Daily” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “Бебинка” деб номланувчи тўфон Хитойда 1949 йилдан бери содир бўлган табиий офатлар ичидаги энг кучли тўфон бўлган.

Хитой марказий метеорология бошқармасининг хабар беришича, ”Бебинка” тўфони Пудун янги тумани ва Чжэцзян провинциясининг Чжоушан шаҳри ўртасида содир бўлган.

Хавфсизлик чораси сифатида шаҳарнинг иккита аэропорти, жумладан, Шанхай Пудун ва Ҳонгқиао халқаро аэропорти жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 20:00 дан кейин барча рейсларни бекор қилган.

Маълумот учун, 1949 ва 2023 йиллар оралиғида Шанхайга жами 10 та тайфун содир бўлган, уларнинг аксарияти шаҳарга етиб келганда тропик бўрон даражасига кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вьетнамда бир неча кундан бери давом этаётган “Яги” тўфони оқибатида қурбон бўлганлар сони 200 га яқинлашган, 125 киши бедарак йўқолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўфон Шанхай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made