Шамол сабаб бир нечта самолётлар Тошкентга қўнолмади

Жамият

image

Тошкент аэропортида шамол йўналишининг ўзгариши туфайли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди. 

Маълум қилинишича, Тошкентга қўниши керак бўлган баъзи самолётлар Самарқанд аэропортига йўналтирилган. Жумладан:

  • “Қанот Шарқ” авиакомпаниясининг Камран - Тошкент йўналишидаги HH-2232 рейси (қўниш 16:35 да);
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9732 Махачқалъа - Тошкент йўналиши бўйича (қўниш соат 16:42);
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича HY-424 (қўниш 16:51) Самарқанддаги захира аэродромига йўналтирилган.

Шунингдек, Air Astana авиакомпаниясининг Остона - Тошкент йўналишидаги KC-123 рейси Туркистондаги захира аэродромга йўл олишга қарор қилган.

Маҳаллий вақт билан соат 16:30 да вазият барқарорлашган, Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинган. 

“Аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Захира аэродромларга қўнган самолётлар Тошкентга учишга тайёрланмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг