Шамол сабаб бир нечта самолётлар Тошкентга қўнолмади
Local
−
19 June 2025 8044 1 minute
Тошкент аэропортида шамол йўналишининг ўзгариши туфайли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкентга қўниши керак бўлган баъзи самолётлар Самарқанд аэропортига йўналтирилган. Жумладан:
- “Қанот Шарқ” авиакомпаниясининг Камран - Тошкент йўналишидаги HH-2232 рейси (қўниш 16:35 да);
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9732 Махачқалъа - Тошкент йўналиши бўйича (қўниш соат 16:42);
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича HY-424 (қўниш 16:51) Самарқанддаги захира аэродромига йўналтирилган.
Шунингдек, Air Astana авиакомпаниясининг Остона - Тошкент йўналишидаги KC-123 рейси Туркистондаги захира аэродромга йўл олишга қарор қилган.
Маҳаллий вақт билан соат 16:30 да вазият барқарорлашган, Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинган.
“Аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Захира аэродромларга қўнган самолётлар Тошкентга учишга тайёрланмоқда”, дейилади хабарда.
Live
AllNorvegiya Qiroli vafotidan 12 kun o'tib dafn etildi
09 September