Шахсий томорқа эгалари солиқ тўлаб, иш стажига эга бўлиши мумкин
Жамият
−
17 Июнь 2023 7950 1 дақиқа
Эндиликда ихтиёрий равишда солиқ тўлаган шахсий томорқа эгаларига иш стажи ҳисобланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кеча, 16 июнь куни имзоланган қонунда келтирилган.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъий назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Шунингдек, илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса, ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган эди. Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь