Шахмат. Жамоавий баҳсларда эркаклар ютқазди, аёллар эса ажойиб ғалаба қайд этди

Sport

image

Бугун, 2 октябрь куни Осиё ўйинларида эркаклар ўртасидаги классик шахмат баҳсларининг 4-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча пешқадам бўлиб турган эронлик шахматчиларга қарши дона сурди. 

Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоевлар ўз партияларида дуранг ўйнаган бўлса, Жавоҳир Синдоров яхши бошлаган  рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа пешқадам Эрон термасига 1,5-2,5 ҳисобида ютқазган Ўзбекистон вакилларининг чемпионлик учун курашда имконияти пасайиб кетди.

 Шунингдек, аёллар ўртасидаги жамоавий баҳсларда ўзбекистонлик шахматчи қизлар жанубий кореялик спортчиларни 4-0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends