Шахмат. Ўзбекистон ЖЧнинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

Спорт

image

Айни кунларда Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича FIDE жамоалари ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақада чорак финал ўйинлари ортда қолди.

Жаҳоннинг энг сара 12 та жамоаси иштирок этаётган турнирда Ўзбекистон жамоаси ўз гуруҳида 12 очко жамғариб, етакчи бўлганди. 5-турда Польша вакилларидан устун келган ўзбекистонлик шахмат усталари, плей-оффда украиналик рақибларидан устун келди.

Биринчи даврада ўзбекистонлик шахматчилар Украина жамоасини 3:1, иккинчи даврада 2½:1½ ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 26 ноябрга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

FIDE Shaxmat

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг