Шахмат: Абдусатторовга кумуш, Воҳидовга олтин медаль топширилди

Sport

image

Венгрияда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида тахталар кесими бўйича медаллар ўз эгаларига топширилди.

Унга кўра, 1-тахтада Нодирбек Абдусатторовга кумуш, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидовга олтин, аёллар ўртасида 5-тахтада Нодира Нодиржоновага кумуш медаль топширилди.

Тахталар кесими бўйича медаллар шахматчиларнинг индивидуал натижалари учун тақдим этилади. 4-тахтада 1-ўринни эгаллаган Шамсиддин Воҳидов 9 та баҳсдан 5 тасида ғалаба қозонди, 4 та партияда эса дуранг ўйнаб, мағлубиятга учрамади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси байроғи Ўзбекистонга топширилгани хабар қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends