Шаҳзода Гарри ва Меганнинг уйи олдидан одам суяги қолдиқлари топилди
Олам
−
02 Июнь 2021
7733Сассекс герцоги шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклга тегишли уй ёнидан одамнинг суяк қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Британиянинг “Daily Mail” нашри ёзмоқда.
Хабарга кўра, суякларни ландшафт дизайни билан шуғулланадиган ишчилар топган. Инсон суяклари герцогиня Меган ва герцог Гаррига тегишли бўлган уйдан атига бир неча метр наридан топилган.
Маълум қилишинича, Меган ва Гарри АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган ушбу уйни ўтган 2020 йили россиялик тадбиркор Сергей Гришиндан 15 миллион АҚШ долларига сотиб олган.
Калифорниянинг Монтесито шаҳри учун ғайриоддий бу топилма жуда қадимий бўлиб чиққан: антропологлар бу суяк қолдиқларини ушбу ҳудудда 11 минг йил олдин яшаган “Чумаш” қабиласи вакилларига тегишли деган хулосага келган.
Меган ва Гарри яшаётган уйнинг обрўли районда жойлашгани ва машҳур қўшниларнинг мавжудлигига қарамай ушбу ҳудудни тинч деб бўлмайди. Қўшниларнинг шикоят қилишича, айнан қироллик оиласи вакилларининг кўчиб келганидан сўнг, ушбу ҳудудга ташриф буюрувчи турист ва меҳмонларнинг сони ҳам отрган.
Маълум қилинишича, сўнгги бир неча ой ичида Меган ва Гарри 9 маротаба полиция чақиришга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Гарри “The U.S. Sun” га берган интервьюсида онаси, малика Дианадан жудо бўлгандан сўнг гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга муккасидан кетгани ҳамда “Armchair Expert with Dax Shepard” подкастида қилган чиқишида қироллик ҳаётини ҳайвонот боғига ўхшатишини айтган эди.
LiveБарчаси