Британия қироллик оиласи қисқартирилади. Гарри ва Меган “учиши” мумкин

Олам

image

Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Чарльз қироллик оиласи аъзолари сонини қисқартирмоқчи. Рўйхатга шаҳзода Гарри ва Меган Маркл ҳам кириши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар қилди.

Баъзи маълумотларга кўра, қироллик оиласида фақатгина шаҳзода Чарльз, Корнуолл герцогиняси Камилла, шаҳзода Уильям, Кембридж герцогиняси Кейт Миддлтон, шаҳзодалар Жорж, Луис ва малика Шарлотта қолади.

Валиаҳд шаҳзода Чарльз ўғли Уильям билан отаси Филипп вафотидан сўнг қироллик оиласини қисқартиришни мухокама қилган.

Агар "қисқартириш" амалга ошса, қироллик оиласидаги бошқа инсонларга ҳам “иш топиш” тавсия қилинади. Улар ҳаттоки, унвонлар ва сарой кўмагидан ҳам маҳрум этилиши мумкин. Қироллик биографи Анжела Левинга кўра, оиладан шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган ҳам четлатилиши кутилмоқда.

Манбага кўра, якуний қарор шаҳзодалар Чарльз ва Уильям музокараларидан сўнг маълум бўлади. Бу ишларнинг барчаси иқтисод учун. Яъни шаҳзода Чарльз шу йўл билан аҳолини Қироллик оиласини таъминлайдиган катта солиқлардан асраш ниятида.

Маълумот ўрнида, Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филипп 9 апрель куни вафот этиб, 17 апрельда Виндзор қалъасидаги Авлиё Георгий ибодатҳонасида дафн этилди.

Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Опра Уинфрига берган можароли интервьюсида тўйларининг расмий маросимидан уч кун олдин яширинча турмуш қуришгани, қироллик оиласининг баъзи аъзолари уларнинг ўғли Арчининг қорамағиз бўлиб туғилишидан хавотирда бўлгани, болага шаҳзода унвони берилмагани, Британия таблоидлари Меганни таъқиб қилгани, Меган ўз жонига қасд қилишни ўйлагани ҳақида гапириб берганди.

Шундан сўнг, расмий мақом ва вазифалардан воз кечган шаҳзода Гарри ва унинг рафиқасининг қироллик оиласи билан муносабатлари янада совуқлашди.

Бокирхон Қосимхонов

Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг