Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг интервьюси Елизавета II га қандай таъсир қилгани маълум бўлди 

Олам 3974
image

Сассекс герцоги шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг телебошловчи Опра Уинфрига берган интервьюсига Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг муносабати маълум бўлди. Бу ҳақда Букингем саройидаги манбаларига асосланиб "Daily Mail" хабар бермоқда. 

Нашр суҳбатдошларига кўра, Буюк Британия қироличаси интервью чиққанидан кейин хафа бўлган, аммо ғазабланмаган. 

"Улар доимо у (шаҳзода Гарри) ҳақида қайғуришган ва қиролича уни ҳимоя қилишга бел боғлаган. Улар шаҳзоданинг ҳаётига Меган кириб келганидан кейин доимо уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишган. У ҳақда камроқ хавотирга тушишган, чунки Меганнинг ёнида у бахтли кўринарди", деган аноним манба. 

Аввалроқ, Буюк Британия шаҳзодаси Гарри америкалик телебошловчи Опра Уинфри билан суҳбатдан сўнг отаси шаҳзода Чарльз ва акаси шаҳзода Уильям билан "самарасиз" мулоқот ўтказгани маълум бўлганди. 

Уэльс шаҳзодаси Чарльзнинг кенжа ўғли Гарри 2017 йил ноябрь ойида америкалик ажрашган актриса Меган Маркл билан унаштирилган. Уларнинг тўйи 2018 йил 19 май куни Виндзорда бўлиб ўтди. Бир йил ўтгач, улар Арчи исмли ўғил кўрди.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3
t
×