Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги лойиҳа устида иш бошлади 

Олам 1340
image
-

Netflix хизмати шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси, актриса Меган Маркл асос солган жамоат ташкилоти томонидан яратилган ҳужжатли сериалнинг суратга олиниши бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда хизматнинг расмий сайтида хабар берилган.  

"Мағлубиятсизлар юраги" (Heart of Invictus) номли ҳужжатли сериал 2022 йилда Гаага шаҳрида бўлиб ўтадиган "Мағлубиятсиз ўйинлар" (Invictus Games) иштирокчилари ҳақида ҳикоя қилади. 

Сюжет марказида спортчилар ва мусобақа ташкилотчиларининг ўйинларга тайёргарлик кўриш пайтидаги ҳаёти бўлади. 

Сериал олиниши билан Netflix видео хизмати ҳамда Сассекс герцоги ва герцогиняси ҳамкорлигида ташкил этилган Archewell жамоат ташкилотининг ижодий бўлими шуғулланади.

Сериал устида шунингдек, режиссёр Орландо фон Айзиндель ва продюсер Жоанна Натасегара ишлайди. 

Шаҳзода Гарри ташаббуси билан ўтказиладиган "Мағлубиятсиз ўйинлар" хайрия лойиҳаси - бу ногирон бўлиб қолган собиқ ва фаол ҳарбий хизматчилар учун кўп тармоқли спорт тадбиридир.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.9
t
×