Шаҳрисабзда эр рашк туфайли хотинини ўлдирди

Жамият 10403
image

Шаҳрисабзда ракш туфайли турмуш ўртоғини арқон билан бўғиб ўлдирган эр ҳибсга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, шу йилнинг 1 апрель куни кундуз тахминан соат 12:00 ларда шаҳарнинг “Тепарлик” маҳалласида яшовчи қирқ олти ёшли У.Қ. турмуш ўртоғи Г.С. (1981 й.т.) билан рашк негизида ўзаро жанжаллашиб қолган. Бунинг оқибатида эр аввал аёлини стулга мажбуран ўтказиб, қўл ва оёқларини боғлаб ташлаган. Сўнг арқон бўлагинининг бир учини унинг бўйин соҳасидан ўтказиб (бўғиб) қасддан ўлдирган.

Ҳолат бўйича шу куннинг ўзида Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан “қасддан одам ўлдириш” (ЖК, 97-модда 1-қисми) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 596
Рейтинг: 2.9
t
×