Шаҳрисабз хавф остидаги бутунжаҳон мероси рўйхатида қолдирилди
Жамият
−
03 Июль 2019
4454Кеча, 2 июль куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси масалалари бўйича 43-сессиясида Шаҳрисабзга доир қарор қабул қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон раҳбарияти томонидан жаҳон меросини муҳофаза қилишга доир қабул қилинган чора-тадбирларни, шу жумладан ҳукуматнинг тарихий шаҳарлардаги барча қурилиш ишларини тўхтатишга оид қарорини тасдиқлайди. У шаҳарнинг истиқболдаги ривожланишига доир аниқ тавсияларга эга бўлиб, Шаҳрисабзни хавф остидаги бутунжаҳон мероси рўйхатида қолдириш ҳақида қарор қилади.
Ўзбекистон томон икки йил муддат ичида шаҳарнинг регенерация режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олди.
Маълумот учун, Бакудаги йиғилишда Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.
LiveБарчаси