Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ким эканлиги аниқ

Жамият

image

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтга келиб, унинг ушбу жангдаги рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Боксчининг ўзи маълум қилишича, унинг навбатдаги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак баҳс 26 апрель куни тунда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг