Шаҳрам Ғиёсов 2 та камар учун жанг қиладиган бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида 12 апрель куни бўладиган WBA йўналиши чемпиони Эймантас Станионис ва IBF чемпиони Жарон Эннис ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтариладиган бўлди. Бу ҳақда “The Ring” хабар берди.

“WBA ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Эймантас Станионисга 12 апрель куни Атлантик-Сити шаҳрида IBF чемпиони Жарон Эннис билан жанг қилишга розилик берди. Қоидаларга кўра, WBA мажбурий рақиб Шаҳрам Ғиёсовни Станионис жамоасининг илтимоси ҳақида хабардор қилди, у Станионис ва Эннис ўртасидаги жанг ўтказилишига рози бўлди” дейилади WBA қарорида.

Регламентда белгилаб берилган ва WBA қарори билан тасдиқланганидек, Станионис ва Эннис ўртасидаги жанг ғолиби жанг ўтказилган кундан бошлаб 120 кун ичида Ғиёсовга қарши тўқнаш келиши керак.

Шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов ўзининг навбатдаги жангини шу бокс кечасида ўтказиши белгиланди, ундан кейин эса Ғиёсов 2 та камар учун жанг қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов бокс Эймантас Станионис Жарон Эннис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг